Ссылки доступа

Остонадаги пуллик автотураргоҳ оператори билан тузилган шартнома ҳукумат томонидан текширилади


Остонадаги пуллик автотураргоҳлар иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича комиссия эътиборига тушди.

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов марказий давлат органлари, Бош прокуратура, Антикор, Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги, Қозоғистон Республикаси Молиявий мониторинг агентлиги ва бошқа идоралар раҳбарияти иштирокида Иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказди.

Иштирокчиларга “Остона шаҳрида пуллик автотураргоҳларни яратиш, улардан фойдаланиш ва бошқариш” лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.

Муҳокама якунлари бўйича ваколатли давлат органларига мазкур Битимни республика қонунчилиги нормаларига, шу жумладан монополияга қарши тартибга солиш нуқтаи назаридан мувофиқлигини таҳлил қилиш топширилди.

Бундан ташқари, йиғилишда энергетика тармоғининг айрим объектларини давлат мулкига қайтариш ва қаттиқ фойдали қазилмаларни қидириш учун қатор лицензиялар берилишининг қонунийлиги масалалари кўриб чиқилди.

«Власт» нашрининг ёзишича, Astana Parking Space” МЧЖ ўтган йили бир нечта эгаларини ўзгартирган, компания аввал “Жасыл Жер” МЧЖга, турли вақтларда эса Биринчи Президент жамғармаси ёки у томонидан ташкил этилган компанияларга тегишли бўлган. Остонадаги автотураргоҳ шартномаси компания Назарбоев жамғармаси назорати остида бўлган бир пайтда имзоланган, деб ёзади газета.

Ўтган йилнинг апрель ойида Олмаота ҳокимлиги икки компания – Almaty SpetsTechParking Service ва Alan PArking шаҳарга қайтарилганини маълум қилган эди. Бу компаниялар Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг қариндоши, яқинда “кваззидавлат секторида йирик миқдордаги маблағни ўғирлаш”да айбланиб судланган тадбиркор Қайрат Боранбаевнинг назорати остида эканлиги тахмин қилинган эди.

XS
SM
MD
LG