Ссылки доступа

Туркманистон давлат хизматчилари хорижга ишлаш учун ишларини ташлаб кетмоқда


Ашхабод аэропорти
Ашхабод аэропорти

1 мартдан 10 апрелгача давлат муассасалари ва корхоналаридаги ишларини ташлаб, иш излаб мамлакатни тарк этган Туркманистон фуқаролари сони сезиларли даражада ошди.

Мамлакатдаги оммавий ишсизлик шароитида хорижга ишлашга кетаётган туркманлар сони кўпайган.

Туркманистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ишсизликнинг ҳақиқий аҳволини кўрсатувчи рақамларни эълон қилмайди. Сўнгги йиларда эса хорижга иш излаб кетаётганлар орасида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ишчилар сони ортган.

Туркманистон фуқаролари ўтган йилларда асосан виса расмийлаштириш шарт бўлмаган Туркия давлатига саёҳат қилган. Аммо янги шароитда туркманлар Туркиядан ташқари меҳнат миграцияси учун Россия ва Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатларни танламоқда.

2022 йил сентябрида Туркия Туркманистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди. Озодлик радиоси манбасига кўра, Истанбулга бориш истагида бўлганлар ҳали ҳам кўп. Айни дамда Туркия визасини олиш учун уч ой вақт кетади.

Туркия Миграция хизматининг жорий йил январь ойи ҳолатига кўра, Туркманистоннинг 222 мингга яқин фуқароси ушбу мамлакатда қонуний истиқомат қилади. Аммо норасмий маълумотларга кўра, Туркиядаги туркманларнинг ҳақиқий сони бир миллиондан ошиши мумкин.

Озодлик радиоси манбаларининг 2019 йилда хабар беришича, охирги 10 йил ичида Туркманистонни 2 миллионга яқин одам тарк этган.

XS
SM
MD
LG