Ссылки доступа

Прокуратура тожикистонлик имом-хатибнинг 6 йилга ҳукм қилинганига изоҳ берди


Абдулханнон Усмонов
Абдулханнон Усмонов

Тожикистонда Хатлон вилояти прокуратураси 51 ёшли масжид имом-хатибининг ҳукми юзасидан изоҳ берди. 6 йилга ҳукм қилинган Усмоновнинг 2023 йил январида ижтимоий тармоқларда жиянининг тўйида меҳмонларга қўшиқ айтиш ва рақс тушишни тақиқлашга уринганидан сўнг номи чиқди.

Прокуратурага кўра, имом мамлакатда тақиқланган «Салафия» оқими тарафдори эканлиги маълум бўлган. Судда у айнан шу факт ҳамда қизининг таълим олишига тўсқинлик қилгани учун айбланган. У ибодатларни «Салафия» оқимига хос тарзда амалга оширган ва ижтимоий тармоқларда экстремизмга оид материаллар тарқатган. Шунингдек, қизини мажбурий таълим олиш ҳуқуқларини бузиб, 2014-2015 йилларда мактабга боришини тақиқлаган.

Усмонов ва унинг яқинларидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади. Имомнинг адвокати ҳимоясидаги шахс мамлакатда тақиқланган альянснинг видоэматериалларини томоша қилгани ҳамда тарқатганини айтди холос.

Вилоят суди Абдулханнон Усмоновни Жиноят кодексининг икки моддаси — 307, 2-қисми (Экстремистик фаолиятни амалга оширишга оммавий чақириқлар) ва 164 (Асосий мажбурий таълим олишга тўсқинлик қилиш) билан айбдор деб топиб, унга нисбатан 6 йиллик қамоқ жазосини тайинлади.

27 январь куни Тожикистон ИИВ Абдулханнон Маннонов “тўй чоғида жанжал қилгани, жиянининг ҳуқуқларини чеклагани ва жамиятга ҳурматсизлик кўрсатгани учун” қўлга олингани ҳақида хабар берган эди.

ИИВ хабарига кўра, текшириш чоғида Усмонов ўғли Абубакрни уйлантираётган акаси Абдулманнон Усмоновнинг уйида мусиқа садосини эшитиб, жиянини танбеҳлагани, меҳмонларни ҳайдаб юборгани маълум бўлди.

Абдулханнон Усмонов ўз кўрсатмасида жиянини тўйни исломий тўй меъёрларига мувофиқ, қўшиқ ва рақсларсиз ўтказиш ҳақида олдиндан огоҳлантиргани, бироқ унга бўйсунмагани имомнинг жаҳлини чиқарганини тан олди.

Абдулханнон Усмонов ўз ҳимоясида “Тўғриси, асабийлашдим, бунинг учун узр сўрайман, хато қилдим”, деди.

XS
SM
MD
LG