Ссылки доступа

Туркманистонда Қадр кечаси муносабати билан амнистия эълон қилинди


Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Қадр кечаси шарафига қамоқ жазосини ўтаётган 463 нафар маҳкумни афв этди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар хабар берди.

Тегишли фармон Туркманистон раҳбари томонидан 2023 йил биринчи чораги якунларига бағишланган ҳукумат йиғилишида имзоланди. Ҳужжат афв этилган шахсларни озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги асосий жазони ўташдан озод қилади.

Бундан ташқари, Бердимуҳамедов Давлат хавфсизлик кенгаши котиби ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларига собиқ маҳкумларнинг тезроқ оилалари бағрига қайтиши учун чоралар кўришни топширган.

Шунингдек, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари раҳбарларига афв этилган шахсларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилгани хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG