Ссылки доступа

Жанаўзендаги портлаш: бир киши ҳалок бўлди, жароҳатланганлар бор


Жанаўзен шаҳридаги турар-жой биноси газ портлаши оқибатида турар жой биносининг кириш қисми вайрон бўлди. Натижасида бир киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Манғистау вилояти ҳокимлиги маълум қилди.

Расмий хабарга кўра, 17 апрель куни соат 05.04 да Жанаўзен шаҳрида икки қаватли турар-жой биносининг 2-кириш қисмидаги хонадонда портлаш содир бўлган. Натижада уйнинг 150 квадрат метрли кириш қисми қулаб тушган.

Соат 08:30да вайроналар остидан олти киши олиб чиқилди. Соат 08.30 ҳолатига кўра, 13 киши тан жароҳати олган, шундан 1 нафари ҳалок бўлган, 5 нафари касалхонага ётқизилган, 7 нафари уйига чиқарилган.

Портлаш оқибатида 3 та хонадон зарар кўрган. Турар-жой биноси газ таъминотидан узилган. Ҳудудда айни пайтда чиқиндиларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳалокатнинг сабаб ва ҳолатлар аниқланмоқда. Фавқулодда вазиятлар департаменти томонидан тезкор штаб ва ишонч телефони ишга туширилди. Портлаш жойида бўлган Манғистау вилояти ҳокими Нурлан Ноғаев вайроналарни тозалаш ишларини мувофиқлаштирмоқда.

Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қўшимча қилишича, айни пайтда вайроналар остидан жабрланган 2000 йилда туғилган аёл ва 1994 йилда туғилган ҳалок бўлган эркакнинг жасади олиб чиқилган. Жабрланганлар орасида 8 нафар бола ҳам бор.

XS
SM
MD
LG