Ссылки доступа

Татаристон раҳбари Минниханов Молдовага киритилмади


Татаристон республикаси раҳбари Рустам Миннихановнинг Молдовага киришига рухсат берилмади.

У “Халқлар дўстлиги – 2023” деб номланмиш халқ дипломатияси халқаро конгрессида иштирок этиш учун учиб келган. Бироқ молдовалик чегарачилар унинг учоқдан чиқишига йўл беришмаган. Миннихановга кўра, Молдова расмийлари унга исталмаган шахс мақомини беришган. Шундан сўнг Минниханов учоғи Кишинёвдан Россия томон парвоз қилган.

Минниханов билан бирга конгрессга “Ак-Барс” холдинги раҳбари Иван Егоров ҳам учиб келган эди. У ҳам исталмаган шахс деб топилган ва унинг ҳам учоқдан чиқишига йўл қўйилмаган.

Минниханов Молдовага Гагаузия мухтор вилояти раҳбари лавозимига номзод Виктор Петров ва минтақа парламенти раисининг ўринбосари Александр Суходольский таклифига кўра учиб келганди. Бу шахсларнинг яқинда Татаристонга ташриф буюргани айтилмоқда.

Молдова расмийлари бу маълумот юзасидан ҳали изоҳ берганларича йўқ. “Коммерсант” газетаси гагаузиялик сиёсатчилар ва жамоат арбоблари Комрат шаҳрида ўтаётган конгрессда Молдова расмийларини бир неча марта танқид қилишганига эътибор қаратган. Уларнинг кўпчилиги Россиянинг Украина ҳудудидаги хатти-ҳаракатини дастаклаши ҳам айтилган.

XS
SM
MD
LG