Ссылки доступа

Қирғизистонда Тўқмоқ шаҳри ҳокими ҳибсга олинди


Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Тўқмоқ шаҳар ҳокими Урмат Самаевни қўлга олди. Ушбу маълумотни Давлат қўмитаси матбуот хизмати тасдиқлади.

Самаев “Тўқмоқ иссиқлик энергияси” коммунал корхонасида қўзғатилган коррупция иши бўйича мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумон қилинмоқда. ОАВ хабарига кўра, дастлабки зарар 130 миллион сомдан ортиқни ташкил қилади.

“Самаевнинг “Тўқмоқ иссиқлик энергияси” коммунал корхонасида барқарор коррупция схемасини ташкил этишга алоқадорлиги аниқланди. Жумладан, Тўқмоқ шаҳридаги хусусий уйларнинг марказий иссиқлик трассасига ноқонуний уланиш факти бўйича даромаднинг бир қисми иккинчисига ўтказилган”, — дейилади Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарида.

Самаев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик ҳибсхонасига жойлаштирилди. Махсус хизмат тергов-тезкор тадбирларини амалга оширмоқда. «Чемпион» лақаби билан танилган Урмат Самаев 2021 йил август ойида Тўқмоқ шаҳар ҳокими этиб сайланган эди. Бунгача у Жўқорғи Кенеш депутати, 2012-2015 йилларда эса Тўқмоқ шаҳар Кенгаши депутати бўлиб ишлаган.

XS
SM
MD
LG