Ссылки доступа

Тожикистонда келинини ўз жонига қасд қилишга сабабчи бўлган қайнона 5 йилга қамалди


Иллюстративное фото
Иллюстративное фото

Душанбек шаҳар, Рудакий туман суди келинини ўз жонига қасд қилишига сабабчи бўлган 54 ёшли аёлни беш йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда туман судининг қарорида айтилган.

Айбланувчи «Ўз жонига қасд қилишга етказиш» мод­­­­­­­­­­­­­даси бўйича айбдор деб топилди. Суд уни беш йилга озодликдан маҳрум қилди.

Маълум бўлишича 2022 йил 18 май куни Бибинос Исмоилова келинини 10 сомоний ўғирлаганликда айблаб, қўшнилар олдида ҳақорат қилган. Ўша куни кечқурун Гулнисо Абдуназарова ошхонада ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган.

Суд жараёнида Бибинос Исмоилова ўзига қўйилган айбловларни рад этиб, келинининг ўлимида айбсиз эканини айтди. Бироқ иш бўйича гувоҳлар марҳума Гулнисо Абдуназарова доимий равишда нафақат ҳақорат ва камситишларга, балки қайнонаси томонидан калтакланганига ҳам гувоҳ бўлганини айтишди.

2 февраль куни Рудакий туман суди Бибинос Исмоиловани келинини ўз жонига қасд қилганликда айбдор деб топиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Аёл суд залида ҳибсга олинган.

2018 йилдан бери бир қанча қайноналар келинларининг «Ўз жонига қасд қилишга етказиш» мод­­­­­­­­­­­­­даси бўйича қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

XS
SM
MD
LG