Украинага Challenger 2 танклари берилиши ҳақида январда Британия бош вазири Риши Сунак маълум қилган эди. Ўшанда танклар Украинага март ойигача етказилиши ваъда қилинганди.
Мазкур танклар бошқарувини ўрганиш учун Британияга украин ҳарбийлари гуруҳи келган эди. Февралда қирол Чарльз III улар билан учрашган.
Мар ойи охирларида The Guardian газетаси Украина ҳарбийлари Challenger 2 танкларини бошқаришни ўрганишни якунлагани ва ватанига қайтгани тўғрисида хабар берган.
Британия ўзи ишлаб чиқарган Challenger 2 русумидаги танклардан 14 тасини Украинага етказиб берди. Бу ҳақда Британия Қуролли кучларининг расмий Фейсбук саҳифасида маълум қилинди.