Ссылки доступа

Москвада калтакланган тожикистонлик талаба полицияни судга бермоқчи (видео)


Эмомхусейн Болтаев
Эмомхусейн Болтаев

Тожикистонлик талаба уни калтаклаган ва қўлини синдирган Москва полицияси ходимларини судга бермоқчи.

Воқеа 15 апрель куни «Теплый стан» ҳудудидаги талабалар ётоқхонасида содир бўлган. Москва архитектура институтининг 1-босқич талабаси Имомхусайн Болтаевнинг айтишича, ётоқхона маъмурияти уни уяли телефонида баланд овозда гапиргани учун ҳақорат қила бошлаган.

“У менга «чурк» деб бақирди, беҳаё сўзлар билан ҳақорат қилди ва ётоқхонадан чиқариб юбориш билан қўрқитди. Кийимларимни йиғиб, хонадан чиқмоқчи бўлганимда икки нафар полициячи пайдо бўлди. Мен улардан гувоҳномаларини кўрсатишларини сўрадим, лекин улар дарҳол мени боғлаб, ерга ётқизишди. Полиция қўлимни синдирди, кейин мени калтаклашда давом этишди. Мени полиция бўлимига олиб боришгандан сўнг ҳам калтаклашда давом этишди”, - дейди 24 ёшли Имомхусайн Болтаев.

У ҳушини йўқота бошлаган вақтда тожикистонлик полициядан тез ёрдам чақиришни сўраган. Имомҳусайн ҳушсиз ҳолатда шифохонага етказилган.

«Теплый стан» тумани бўйича Ички ишлар вазирлиги қўнғироқларимизга жавоб бермади.

Полицейские сломали студенту из Таджикистана руку, он требует завести на них дело
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:03 0:00

Новоясеневский проспектидаги талабалар турар жойи маъмури Татяна Драчева Имомхусайн билан оғзаки жанжални тасдиқлади ва талаба ётоқхонада яшаш қоидаларини бузганини айтди. У тожикни этник асосда ҳақорат қилганини рад этади.

Тожикистоннинг Москвадаги элчихонаси матбуот хизмати воқеадан хабари борлигини ва талабага ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни аллақачон бошлаганини билдирди.

Имомхусайн Болтаев прокуратурага ариза ёзиб, уни калтаклаган милиция ходимларини жавобгарликка тортиш ниятида.

“Бу тўғри қарор, полициянинг қилмишлари жазосиз қолмаслиги керак”, - дейди мигрантлар ҳуқуқлари ҳимоячиси Каримжон Ёров. – Бироқ бундай ишлар кўпинча судгача етиб бормайди, чунки бунинг учун вақт ва маблағ талаб этилади. Аксарият муҳожирлар полициянинг қасос олиши ёки депортация қилинишидан қўрқиб, аризаларини қайтариб олишади. Россияда полициячилар муҳожирларга нисбатан қўпол муносабатда бўлгани учун жазоланиши жуда кам учрайди”.

Имомҳусайннинг қўли тирсагидан синган ва шифокорларнинг сўзларига кўра, шошилинч жарроҳлик амалиётига муҳтож.

XS
SM
MD
LG