Унда Россия паспортини олганларни “миллий хавфсизликка таҳдид соладиган хатти-ҳаракатлар”, шу жумладан ҳарбий “фейклар” ва Россия армиясини “обрўсизлантирганлик” учун фуқароликдан маҳрум этилишлари мумкин.
Янги тартибга мувофиқ, қабул қилинган фуқароликдан маҳрум этилишга оммавий тартибсизликлар, митинглар тўғрисидаги қонунни бир неча марта бузганлик, ҳарбий хизматга чап берганлик, дезертирлик, “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаганлик каби қонунбузарликлар ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Қонуннинг янги таҳририда мазкур қонунбузарликларни содир этганларни қабул қилинган РФ фуқаролигини бекор қилишга оид қарор ички ишлар соҳасидаги ижроия ҳокимиятининг федерал органи ёки унинг ҳудудий органлари томонидан қабул қилиниши кўзда тутилган.
Айни пайтда бундай асос билан фуқароликдан маҳрум қилинганлар камида уч йилдан кейин Россия фуқаролигига қабул қилиш ҳақида ариза топширишлари мумкин бўлади.
Россия Федерацияси Конституциясига мувофиқ, Россия ҳудудида туғилган кишини фуқароликдан маҳрум қилиш мумкин эмас. Бироқ, агар фуқаролик туғилган ери билан боғлиқ равишда олинмаган бўлса, у тақдим этилган ҳужжатлардаги хатоликлар туфайли ёки суд қарори билан уни бекор қилиш имкони бор. Бундан ташқари, 2017 йилда террорчилик ва экстремизмда айбланиб судланганларни РФнинг қабул қилинган фуқаролигидан маҳрум қилиш тўғрисида қонун қабул қилинган эди.
Сўнгги йилларда Россия фуқаролигини қабул қилганлар орасида марказий осиёликлар (хусусан, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқаролари) ҳам кам эмас. Бироқ ўтган йили Россия паспорти берилганлар орасида 43 фоизни (қарийб 300 минг киши) собиқ украиналиклар (асосан ДХР ва ЛХРда яшовчилар) ташкил этган.
Россия паспортини олган мигрантлар урушга оид “фейклар” учун фуқароликдан маҳрум этилиши мумкин
Россия Давлат думаси ўтган ҳафтада биратўла иккинчи ва учинчи ўқишда “Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни қабул қилди.