Қайд қилинишича, тадбирнинг аҳамияти – бир томондан инсонлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўлса, иккинчи томондан атроф-муҳитда барқарорликни сақлаш, табиатга заҳарли газлар чиқишини имкон қадар камайтириш.
«Автомобилсиз кун» тадбири Тошкент шаҳрининг баъзи ҳудудларида ўтказилади. Унинг доирасида шахсий автомобилларда ҳаракатланишни камайтириш, аҳоли орасида жамоат транспортидан ва велосипеддан фойдаланишнинг ҳамда пиёда юришнинг афзалликларини тарғиб этишга қаратилган кўплаб тадбирлар ташкил этилади.
Дунёда "Автомобилсиз кун" тадбири 1995 йилдан буён ўтказилади.