Ссылки доступа

Россия паспортига эга муҳожирлар уруш ҳақидаги «фейк» учун фуқароликдан маҳрум этилиши мумкин


Ўтган ҳафтада Россия Федерацияси Давлат Думаси “Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди.

Ҳужжатда айтилишича, Россия паспорт эгалари "миллий хавфсизликка таҳдид солувчи хатти-ҳаракатлар", шу жумладан ҳарбий «фейк» ва Россия ҳарбийларини «обрўсизлантириш» учун фуқароликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Эндиликда ҳарбий хизматни тарк этиш, армия ва кўнгиллилар ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиш, оммавий тартибсизликлар, митинглар ўтказиш тўғрисидаги қонунни қайта-қайта бузиш, ҳарбий хизматдан бўйин товлаш, чет эл агентлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилмаганлик учун фуқаролик бекор қилиниши мумкин.

Шундай бўлсада, ушбу асослар бўйича фуқаролигидан маҳрум бўлган шахслар камида уч йилдан сўнг Россия фуқаролигини олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Россия Федерацияси Конституциясига кўра, Россия ҳудудида туғилган шахс фуқаролигидан маҳрум этилиши мумкин эмас.

Сўнгги йилларда Россия фуқаролигини кўплаб Марказий Осиё давлатлари фуқаролари олган. Ўтган йили Россия паспортларини олганларнинг 43 фоизи (деярли 300 минг киши) Украинанинг собиқ фуқаролари (асосан ДХР ва ЛХРда яшовчилар) эканлиги маълум қилинган эди.

XS
SM
MD
LG