Ссылки доступа

Бош прокуратура аскарларнинг шафқатсизларча калтаклангани акс этган видеога муносабат билдирди (видео)


Тожикистон Бош прокуратураси Тожикистондаги ҳарбий қисмлардан бирида аскарларнинг шафқатсизларча калтаклангани акс этган видеога изоҳ берди.

Аввалроқ тармоқларда тарқалган видеода тожик армиясидаги ўзбошимчалик акс этади.

Видео ижтимоий тармоқларда баҳорги чақирув вақтида эълон қилинган ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан шов-шув ва қоралашларга сабаб бўлган.

Ушбу видео чоп этилганидан бир неча соат ўтгач, Тожикистон Бош прокуратураси беш нафар ҳарбий хизматчини аскарларни калтаклаганликда гумон қилиб, ҳибсга олинганини маълум қилди.

Бош прокуратура, шунингдек, воқеа 2022 йил 15 декабрь куни Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинларининг Сўғд вилоятининг Конибодом шаҳрида жойлашган 0215-ҳарбий қисмида содир бўлганини ҳам аниқлади.

Бош прокуратуранинг қайд этишича, сержант Жонибек Қосимзода ўзининг ҳамкасблари Фахриддин Азимов, Аъзам Камолов, Маҳмадназар Нозимов ва Хожиакбар Сайфуллоевлар билан биргаликда ҳарбий хизматчилар ўртасидаги муносабатларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларини бузган ҳолда ҳаракат қилган.

“Уларга ўз устунлигини кўрсатиш мақсадида ҳамкасблари кичик сержант Меҳмонжон Субхонқулович Мисиров, оддий аскарлар Чориев Бекзод Тоирович, Замир Рустам Каримзод, Некруз Файзуллоевич Амиров ва Алишер Тошбоевич Мусоевни калтаклаб, жабрланувчиларга жисмоний оғриқ келтирган”, — дейилади прокуратура хабарида.

"Панҷ нафар боздошт шуд." Додситонӣ навори баҳсбарангезро шарҳ дод
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:09 0:00

Бошқарманинг 24 апрель куни кечқурун маълум қилишича, ҳибсга олинган ҳарбий хизматчиларга нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят Кодексининг 373-моддаси (Устав муносабатларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Суғд вилояти ҳарбий прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG