Ссылки доступа

Кампиробод иши бўйича айбланувчиларга янги айбловлар илгари сурилди


Kyrgyzstan - Kempir-Abad Collage
Kyrgyzstan - Kempir-Abad Collage

Кампиробод иши бўйича судланувчиларга яна бошқа айблов қўйилди. Бу сафарги айблов Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 326 ва 327-моддалари бўйича – “Ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олиш” ва “Ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга оммавий чақириқ”.

Бу ҳақда Озодликка ҳибсдаги фаоллардан бири Али Шабданнинг турмуш ўртоғи Нурайим Сийдигалиева маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ишга Али Шабдан томонидан эълон қилинган Facebookдаги бир нечта эски постлар илова қилинган. Уларда у Қирғизистонда казино очилишига қарши чиққан ва блогер Ирис Жекшеналиевни озод қилишга чақирган.

Янги айблов ҳақидаги маълумотни ишда иштирок этган яна бир шахс Равшан Жеенбеков манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Разоқ Ашимбаев тасдиқлади. Адвокатнинг қайд этишича, унинг ҳимоячиси ҳам ҳокимиятни эгаллаб олишда айбланган.

“Тушунишимча, айблов ҳаммага қўйилади. Шахсан бизга айблов борлиги ҳақида расман маълум қилинган, аммо иш билан танишишимизга ҳали рухсат берилмади. Улар маҳбусларнинг барча ижтимоий тармоқларида экспертиза ўтказтиб, шу асосда айбловлар қўядилар”, — деди адвокат.

Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексига кўра, “ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш” мол-мулки мусодара қилинган ҳолда 10 йилдан 15 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олишга чақириқлар учун санкция эса 50 минг сомдан 100 минг сомгача жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

2022 йил октябрь ойида 20 дан ортиқ сиёсатчи ва фаоллар оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрганликда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Ҳибсга олинганларнинг ўзлари Кампиробод сув омбори ерларини Ўзбекистонга бериш ва уни ҳимоя қилиш қўмитаси тузиш ҳақидаги позицияси учун қўзғатилган жиноят ишини сиёсий таъқиб деб билади.

Кампиробод сув омбори остидаги ерларнинг бошқа ҳудудлар эвазига Ўзбекистонга берилиши давлатлар ўртасидаги чегарани делимитация қилиш бўйича келишув бандларидан биридир.

Январь ойида Бишкекда давлат раҳбарлари Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация ёрлиқларини алмашган ва мамлакатлар ўртасидаги чегарани делимитация қилиш жараёни тўлиқ якунланганини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG