Ссылки доступа

Озод Европа/Озодлик радиосининг Votvot стриминг платформаси иш бошлади


Озод Европа/Озодлик радиоси корпорациясининг рус тилидаги янги мультимедиа лойиҳаси - Votvot стриминг платформасы 25 апрелдан ишга туширилди.

Мазкур платформа Россиянинг Украинага босқинини танқид қилгани ёки бошқа танқидий фаолияти учун тақиқ ва таъқибга учраган маданият ходимларининг санъатини ёйинловчи майдонча бўлади.

Votvot эркин фикр-мулоҳазаларини кенг аудитория билан бўлишмоқчи бўлган, муқобил ахборот излаётган ёшларга қаратилган. Платформага ҳужжатли фильмлар, театрлаштирилган кўрсатувлар, концертлар, болалар учун маданий-маърифий кўрсатувлар жойлаштирилади.

Votvot иловасини телефонингизга votvot.tv сайтидан, онлайн магазинлардан ва Smart TV иловаларидан бепул юклаб олишингиз мумкин.

Озод Европа/Озодлик радиосининг мазкур лойиҳаси Россиядаги цензурани четлаб ўтиш мақсадини кўзлайди.

Россиянинг Украинага бостириб кирганини қоралаган кўплаб санъаткорлар таъқиблар ортидан мамлакатни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлган.

XS
SM
MD
LG