Ссылки доступа

Тожикистон хавфсизлик кучлари “террорчи ташкилотнинг икки аъзоси”ни зарарсизлантирди


Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Тожикистон-Афғонистон чегарасида “халқаро террорчи ташкилотларнинг икки аъзоси”ни зарарсизлантирди, деб хабар бермоқда Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси жамоатчилик билан алоқалар маркази.

Бироқ, хабарда айнан қандай ташкилот ва шахслар зарарлантирилгани ҳақида айтилмаган.

Аксилтеррор операция 26 апрель куни эрталаб Тоғли Бадахшоннинг Ванж туманида ўтказилган. Қайд этилишича, “халқаро террорчи ташкилотларнинг икки аъзоси” Тожикистон ҳудудида террорчилик ҳаракатини амалга ошириш мақсадида чегарани ноқонуний кесиб ўтган.

Республика ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган қўшма аксилтеррор операцияси натижасида террорчилар зарарсизлантирилди. Воқеа жойида 2 дона Калашников автомати, 2 дона хорижда ишлаб чиқарилган тўппонча, 8 дона қўл гранатаси, 12 дона патронли магазин, 19 дона портловчи модда, 2 дона махсус алоқа ускунаси ва 2 дона уяли телефон топилиган.

Аввалроқ Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти қўшни Афғонистонда террорчилик гуруҳлари фаоллашгани ва уларнинг ташкилотга аъзо давлатлар ҳудудига кириб бориши хавфидан хавотир билдирган эди.

БМТ айни пайтда Афғонистонда "ИШИД", "Ал-Қоида", “Таҳриби Толибон Покистон”, “Ўзбекистон Исломий Ҳаракати”, "Ансоруллоҳ", “Исломий жиҳод” каби террористик ва экстремистик гуруҳлар фаолият юритаётгани ҳақида хабар берди.

XS
SM
MD
LG