Ссылки доступа

Тошкентда яна ўқувчи қиз “самосуд” қилинди, расмийлар айбдорларнинг жазоси қолмаслигини айтмоқда


Жорий йилнинг 25 апрель куни соат 15.00 лар атрофида Ўзбекистон пойтахтининг Шайхонтоҳур тумани “Самарқанд дарвоза” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Учлола кўчаси, 4-уйнинг ертўла қисмида бир неча қиз бошқа бир қизни калтаклаган.

Ижтимоий тармоқларда видеоси тарқалган ҳодиса Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тасдиқланди.

Қайд этилишича, Шайхонтоҳур туманидаги 82-сонли умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси С.С. дугоналари Ч., С., Т. ва G. билан биргаликда шу мактабнинг 8-синф ўқувчиси К.М.ни дўппослашган ҳамда тасвирга олинган видеони ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали тарқатган. Видеодан англашилишича, К.М. сўкингани учун калтакланган.

Ҳодиса юзасидан муносабат билдирган шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси “жиноят жазосиз қолмайди”, дея урғулаган ҳамда ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётганини қўшимча қилган.

Аввалроқ Озодлик пойтахтнинг Янгиҳаёт туманидаги 331-мактабнинг бир гуруҳ ўқувчи қизлари 8-синф ўқувчисини калтаклаётгани ҳақида хабар қилган эди. Тошкент шаҳар ИИББ 13 апрель куни содир бўлган бу воқеа юзасидан жиноят иши очилганини билдирган.

XS
SM
MD
LG