Ссылки доступа

Кўлобда кучли шамол ўнлаб турар-жой биноларига зарар етказди


Ноқулай об-ҳаво туфайли Хатлон вилоятининг Кўлоб шаҳрида ўнлаб турар-жой бинолари ва электр тармоқлари шикастланди.

Кўлоб шаҳар электр тармоғи раҳбари Наврўз Кишваровнинг 27 апрель куни Озоди радиосига айтишича, 26 -апрель куни содир бўлган талофатлар кечадан бери мутахассислар томонидан бартараф этилмоқда. Хусусан, шикастланган электр тармоқларини таъмирлашга ҳаракат қилинмоқда. Унга кўра, кучли шамол натижасида электр узатиш линиялари шикастланган, шаҳарнинг аксарият туманлари электр таъминотисиз қолган.

Ўнлаб турар-жой биноларининг томларини ичириб юборган кучли шамолдан аҳолига етган умумий зарар ҳали ҳисоблаб чиқилмаган.

“Уйимиз томсиз қолди, шиферлар синиб кетди. Худога шукур, жабрланмадик. Шамол шунчалик кучли эдики, менга дарахтларни илдизи билан юлиб юборадигандек туюлди, - дейди кўлоблик фуқаро.

Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг хабар беришича, комиссия аҳолига етказилган зарарни ҳисоблаб чиқмоқда.

XS
SM
MD
LG