Ссылки доступа

Ўзбек расмийлари яқин йилларда олтин қазиб олиш 1,5 бараварга оширилишини иддао қилишмоқда


Ўзбекистон яқин йилларда олтин қазиб олишни қарийб бир ярим баробарга – 150 тоннагача оширишни режалаяпти. Бу ҳақда, Газета.uz хабарига кўра, тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Аъзам Қодирхўжаев “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида маълум қилган.

Мулозим Ўзбекистоннинг дунёдаги энг йирик олтин қазиб олувчи давлатлардан бири эканини, айни пайтда мамлакатда йилига 105 тоннага яқин олтин ишлаб чиқарилаётганини эслатган.

Бир йил муқаддам Навоий вилоятининг Томди туманида 40 млн тоннадан кўпроқ маъдан захирасига эга Мурунтов кони таркибида Балпантоғ ва Томдибулоқ конлари топилгани хабар қилинган. Бу ерда келажакдаги 15 йил давомида йилига 3 миллион тоннадан ортиқ маъдан қазиб олиш режаланган.

Ўзбекистонда олтин рудаси қазиб олинадиган 100 чоғли кон бор ва уларнинг асосий қисмини “Навоий кон металлургия комбинати” давлат корхонаси ҳамда “Олмалиқ кон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти назорат қилади. Айни пайтда мамлакатда юридик ва жисмоний шахсларнинг якка тартибда олтин қазиш ишлари билан шуғулланиши учун ҳам рухсат берилган. Бироқ қатор конлар атрофида бу иш билан тегишли рухсатномасиз шуғулланаётганлар ҳам кам эмаслиги айтилади.

Жорий йил бошида Статистика агентлиги (ўша пайтда ) Ўзбекистон 2022 йил давомида 4,25 млрд долларлик олтин экспорт қилганини очиқлаган эди.

XS
SM
MD
LG