Ссылки доступа

Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтасини белгилаш масаласини муҳокама қилди


Ҳукумат делегациялари Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлат чегараларининг туташган жойларини белгилаш масалаларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда бугун, 30 апрель куни Қирғизистон вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, учрашувлар 25-29 апрель кунлари Қирғизистон жанубидаги Боткен шаҳрида бўлиб ўтган.

«Музокаралар чоғида Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларининг туташган жойларини белгилаш масаласи юзасидан фикр алмашилди. Учрашув дўстлик ва ўзаро англашув муҳитида ўтди», — дейилади Вазирлар Маҳкамаси хабарида.
Кейинги учрашув Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади.

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги умумий чегара тахминан 987 км. Ҳар икки давлат чегара масаласини ўттиз йилдан ортиқ вақтдан бери ҳал қила олмаяпти. 300 км га яқин чегара ҳали аниқланмаган.

Ўтган йилларда чегарадаги можаролар оғзаки тўқнашувлар ва тош отишлар билан чегараланган бўлса, 2021-2022 йилларда улар қонли тус олди, ҳар икки томондан юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Тожик-қирғиз чегарасидаги энг қонли можаро ўтган йилнинг сентябрида юз берган, ўшанда ҳар икки томондан ўнлаб одамлар ҳалок бўлган, юзлаб одамлар яраланган.

XS
SM
MD
LG