Бу ҳақда 1 май куни АҚШ миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик коммуникациялар бўйича мувофиқлаштирувчиси Жон Кирби разведка маълумотларига таянган ҳолда билдирди.
Кирбига кўра, ўлганларнинг тенг ярми “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкат жангчиларидир. Россия томони бу хабарга муносабат билдирмади. Сўнгги марта Россия Мудофаа вазирлиги ўз йўқотишлари тўғрисида 2022 йилнинг сентябрида маълумот берган Ўшанда вазирлик- 5 937 аскар ўлганини билдирган.
“Вагнер” асосчиси бўлган Путинга яқин олигарх Евгений Пригожин ҳам ўлганлар сони бўйича маълумот бермади, аммо йўқотишлар “катта” эканини айтди. Би-би-си радиоси рус хизматининг очиқ манбалардаги маълумотларга таяниб хабар беришича, апрель ойида Украинада Россиянинг 21 минг 700 аскари ҳалок бўлган.
Жон Кирби ўз баёнотида Украина армиясидаги йўқотишлар тўғрисида маълумот бермади. У буни “контрҳужум арафасида АҚШ иттифоқчисининг вазифаларини мураккаблаштирмаслик” мақсади билан изоҳлади.
Сўнгги беш ой ичида Украинанинг Бахмут шаҳри учун олиб борилган жангларда Россиянинг деярли 20 минг аскари ҳалок бўлди ва 80 мингга яқин рус ҳарбийси яраланди.