«Мангистаумунайгаз» компаниясининг маълум қилишича, ҳодиса 29 апрель куни содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, «Жетибаймунагаз» ишлаб чиқариш бошқармасига қарашли ГУ-28-сонли 5613-сонли қудуқда «Великая Стена» Қозоғистон-Хитой бурғулаш компанияси жамоаси томонидан монтаж ишлари олиб борилган.
Олинган тан жароҳатлари натижасида электр-газ пайвандчиси, Қозоғистон фуқароси воқеа жойида вафот этган. Хитой фуқароси бўлган бурғулаш дастгоҳи устаси бошидан жароҳат олиб, қишлоқ касалхонасига етказилди, деб хабар қилди «Мангистаумунайгаз» матбуот хизмати.
Компания воқеани «бахтсиз ҳодиса» деб атади.
Воқеа жойига Манғистау вилояти ИИБ ходимлари етиб келган. Полиция воқеа ҳолатларига ойдинлик киритиш мақсадида тергов бошланганини эълон қилди. Манғистау вилояти меҳнат бошқармаси бошлиғи ҳузурида комиссия тузилгани ҳақида маълум қилинди.
«Авария ҳолатлари ва сабаблари ўрганилмоқда», — дейилади «Манғистомунайгаз» АЖ матбуот хизмати хабарида.
Нефть қазиб олувчи Манғистау вилоятида ишчилар меҳнат шароитларини яхшилаш ва иш жойларида хавфсизликни таъминлаш талаби билан тез-тез иш ташлашга чиқишади.