Ссылки доступа

Тожикистонда бир оиланинг беш аъзоси заҳарланишдан вафот этди


2 май куни кечқурун Хатлон вилояти Шаҳритус тумани Холматов қишлоғида дастлабки маълумотларга кўра, тўрт киши овқатдан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган.

Фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, икки оиланинг 9 нафар аъзоси овқатланиш оқибатида заҳарланган.

“Тўрт нафари ҳалок бўлди, яна 5 нафари оғир аҳволда туман шифохонасининг жонлантириш бўлимида ётибди. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади қўмита хабарида.

ФВҚ хабарида бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Маҳаллий касалхона шифокорлари оила аъзоларининг ўлими сабабларини ҳозирча билмасликларини ва Душанбедан таҳлил натижаларини кутаётганликларини айтишди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи охирида Пенжикент шаҳрининг Некнот қишлоғида 9 ва 12 ёшли икки бола консерваланган сабзавот истеъмол қилиб вафот этган эди. Иккала фарзанд ҳам бир оила аъзолари эди. Уларнинг 52 ёшли онаси ва оиланинг учинчи 13 ёшли фарзанди оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Кейинроқ оиланинг онаси ҳам шифохонада вафот этган.

XS
SM
MD
LG