Ссылки доступа

Белградда ўқувчи мактабдагиларни ўққа тутиши натижасида камида 10 киши ҳалок бўлди


Сербия пойтахти Белградда 7-синф ўқувчиси мактабдагиларни тўппончадан ўққа тутган. Ҳодиса чоғида саккиз нафар ўқувчи ва қўриқчи дохил камида тўққиз киши нобуд бўлган, яна етти киши яраланган, дея хабар қилди “Вечерне новости” сайти.

Informer ва B92 нашрлари эса қурбонлар сони ўн нафар (саккиз нафар ўқувчи, қўриқча ва ўқитувчи) экани, яна камида уч киши тан жароҳати олгани ҳақида ёзди.

Ота-оналарга кўра, ҳодиса пайтида 16 ўқувчи жабрланган, дея хабар қилди Blic. Ўқувчилардан бири оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётибди.

Ўқ отган ўқувчи қўлга олинган, дастлабки маълумотларга кўра, у қуролли ҳужумни наркотикдан маст ҳолатда амалга оширган. “Ўқувчиларни нега ўққа тутдинг?” деган саволга у: “савдойи (психопат) бўлганим учун”, дея жавоб берган. Ўқувчининг ёнидан иккита тўппонча ҳамда ичида “Молотов коктейллари” бўлган рюкзак топилган, деб ёзди Informer.

Сербий ИИВ маълумотига кўра, 14 яшар ўсмир отасига тегишли тўппончадан отган. Унинг ёнида ўқ билан тўла бешта обойма бўлган.

ОАВ хабарларига кўра, ўсмир Белграддаги “Владислав Рибникар” номли мактабда одамларни ўққат тутган. Ҳодиса унинг тарих дарсида ёмон баҳо олганидан кейин содир бўлган.

Бу Сербияда 2019 йилдан буён рўй берган бу каби илк ҳолат экани айтилмоқда. Ўшанда Белграддан тақрибан 100 километр наридаги Велика-Плана шаҳридаги ўрта мактабда отишма чиққан, ҳодиса чоғида ҳеч ким жабрланмаган эди.

Би-би-си рус хизматининг ёзишича, ўтган асрнинг 90-йилларидаги Болқон урушларидан кейин аҳоли қўлида жуда кўп миқдорда ўқотар қуроллар қолган.

2018 йилги ўқотар қурол обзоридаги маълумот мувофиқ, минтақа турғунлари армия ва полициядагидан тўққиз баравар кўп қуролга эга, жон бошига қурол сони бўйича эса Сербия ва Черногория пешқадамлик қилиб келади.

XS
SM
MD
LG