Ссылки доступа

Сербияда рўй берган отишмада 8 киши ҳалок бўлди


Сербиянинг Дубона қишлоғида юз берган отишмада 8 киши ўлди, 13 нафари яраланди, дея хабар қилди “Вечерне новости” нашри.

Қайд этилишича, ҳодиса 4 май оқшомида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, одамларни 21 ёшли Урош Б. исмли шахс ўққа тутган.

Одамлар ўққа тутилишига ҳужумчининг мактаб ҳовлисида полиция ходимлари билан жанжаллашгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

У бир полициячи ва унинг синглисини отганидан воқеа жойидан қочиб кетган. Кейинроқ Сербия миллий телевидениеси ҳужумчи қўлга олингани ҳақида хабар қилди.

Аввалроқ Озодлик Дубонадаги ҳодисадан бир кун аввал – 3 май куни Белградда 14 яшар ўсмир мактабдагиларни ўққа тутгани оқибатида камида 10 киши нобуд бўлгани ҳақида хабар қилган эди. Сербия ИИВ маълумотига кўра, ҳозирда мазкур воқеа чоғида жароҳатланган олти нафар ўқувчи ва бир ўқитувчи касалхонада муолажа олмоқда.

XS
SM
MD
LG