Дархан Шарипов уйдан чиқиш жойида ушланиб, 53-сонли полиция бўлимига олиб кетилган. Влада Ермолчева эса кечки овқат пайтида кафеда ушланиб, Олмали тумани ИИБга олиб кетилган.
Улар «тинч йиғилишлар ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик» (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 488-моддаси 6-банди)да айбланмоқда.
Ермолчева ва Шарипов Озодликка полиция бўлимида адвокатларни кутишаётганини айтди.
Влада Ермолчеванинг таъкидлашича, полиция ходимлари унга кафеда яқинлашиб, улар билан боришга «босган». «Протоколга кўра [улар ўтган қилмишлари учун айбланади]”, деди Озодлик билан суҳбатда аёл.
Полиция бўлимига олиб келинган фаоллар зудлик билан 7 май ярим тунда суд қилинган. Ермолчева парламент сайловларидан бир ҳафта ўтиб, 26 март куни ўтказилган акция учун, Шарипов эса ўтган йилнинг ноябрь ойида, амалдаги президент Қосим-Жомарт Тоқаев ғолиб, деб эълон қилинган навбатдан ташқари президентлик сайловлари кунидаги акцияси учун 15 суткага ҳибсга олинган.
Фаоллар бугунги ҳибсга олиш уларнинг яқин кунларда норозилик акцияси ўтказиш режалари билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди.
Қозоғистоннинг тинч йиғилишлар тўғрисидаги амалдаги қонуни 2020 йилда қабул қилинган. Мамлакатда мувофиқлаштирилмаган ҳаракатлар ноқонуний ҳисобланади, уларнинг иштирокчилари одатда ҳибсга олинади.