Ссылки доступа

Украина МДҲ давлатлари раҳбарларининг Ғалаба парадидаги иштирокини нодўстона қадам деб атади


Украина Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ давлатлари раҳбарларининг Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этганини халқи «яшаб қолиш ва озодлик учун курашаётган Украинага нисбатан нодўстона қадам» деб атади.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги 9 май куни Москвадаги Қизил майдонда ўтказилган Ғалаба парадида Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг иштироки юзасидан баёнот берди.

«Иштирокчиларга ўнинчи йилдан буён Россиянинг Украинага қарши асоссиз тажовузкор урушида қатнашаётган Россия ҳарбий техникаси намойиш этилди», — дейилади хабарда.

Украина ТИВ Россия президенти Владимир Путин ўз нутқида «украиналикларнинг ўлдирилиши, Украина шаҳар ва қишлоқларининг вайрон қилиниши, украин болаларининг ўғирланиши ҳамда босиб олинган Украина ҳудудлари аҳолисига қарши репрессияларни оқлаганини» таъкидлади.

«Тадбир олдидан тунда РФ украин заминида янада кўпроқ ўлим ва кўпроқ вайронагарчиликлар келтириш учун Украина ҳудудига 25 та, шу жумладан, 15 та Киевга қарата қанотли ракета учирди», — дейилади баёнотда.

Баёнотда 78 йил аввал нацизм устидан қозонилган ғалабага Марказий Осиё ва Кавказ халқлари беқиёс ҳисса қўшгани таъкидланади.

Ушбу давлатлар раҳбарларининг тадбирда иштирок этиши баёнотда «Украинага нисбатан дўстона бўлмаган қадам, ўз ҳаёти ва озодлиги учун курашаётган Украина халқига нисбатан илтифотсизлик кўриниши» сифатида баҳоланади.

Тадбирда сўзга чиққан Владимир Путин «Россияга қарши яна ҳақиқий урушга йўл очилди, бироқ биз халқаро терроризмни қарши зарба бердик, Донбасс аҳолисини ҳимоя қиламиз, хавфсизлигимизни таъминлаймиз», — деган эди.

У «Ғарб глобалчи элитасини», жумладан, «ҳали ҳам ўзларининг устунлигини ҳақида қатъий уқтириб, одамларни гиж-гижлашда ва жамиятларни парчалашда, қонли можаролар ва давлат тўнтаришларини қўзғатишда, нафрат, русофобия, тажовузкор миллатчилик, инсонни инсон қиладиган оилавий анъанавий қадриятларни бузишда» айблади.

«Тизгинсиз амбициялар, такаббурлик ва тийиқсизлик муқаррар равишда фожиаларга айланади. Украина халқи ҳозир бошдан кечираётган фалокатнинг сабаби айнан шу. У давлат тўнтариши ва унинг асосида шаклланган ғарб хўжайинларининг жиноий режимининг гаровига айланди, уларнинг шафқатсиз, худбин режаларини амалга оширишда савдо воситаси бўлди», — деди РФ президенти.

У МДҲ давлатлари раҳбарларининг иштирокини «аждодларимизнинг жасоратига миннатдорлик муносабати» деб атади: «Улар биргаликда курашдилар ва биргаликда ғалаба қозонишди — СССРнинг барча халқлари умумий Ғалабага ҳисса қўшдилар».

XS
SM
MD
LG