Ссылки доступа

МСК муддатидан илгари президент сайловига ҳозирликни бошлаб юборди


Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси муддатидан илгари президент сайловини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишларини бошлаб юборди.

“Шу муносабат билан 2023 йил 10 май куни соат 11:00 да Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтади”, дейилган МСК матбуот хизмати томонидан ёйинланган хабарномада.

Сешанба куни бўлиб ўтадиган мажлисда президент сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш ҳамда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатларини белгилаш масалалари кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Аввалроқ амалдаги президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат Конституцияси 110 ва 128-моддалари ҳамда Сайлов кодексининг 66-моддасига асосан жорий йилнинг 9 июль кунига муддатидан илгари президент сайловини тайинлашга оид фармони эълон қилинган ва мазкур фармон Марказий сайлов комиссиясига йўлланган эди.

XS
SM
MD
LG