Ссылки доступа

Сердар Бердимуҳамедов Душанбега давлат ташрифи билан келди


Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 10 май куни давлат ташрифи билан Тожикистонга келди.

Душанбе халқаро аэропортида уни Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода кутиб олди.

Таъкидланишича, ташриф давомида икки давлат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади, унда президентлар икки томонлама ҳамкорликка оид кенг кўламли масалаларни кўриб чиқадилар.

Шунингдек, Тожикистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича янги ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Имомали Раҳмон Туркманистонга 2021 йил сентябрь ойида давлат ташрифи билан борган эди. Туркманистоннинг ўша пайтдаги президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан олиб борилган музокаралар натижасида икки давлат ўртасидаги баъзи кескинлик юмшатилган, бу эса Туркманистоннинг Тожикистонга ўз ҳудуди орқали уч йил давомида транзит юкларни олиб ўтишига рухсат бермагани сабабли юзага келган эди. Бу ҳаракатларга тожик томонининг 2017 йилда Туркманистон-Афғонистон-Тожикистон темир йўли лойиҳасига қизиқиш йўқолгани ҳақидаги баёнотлари эҳтимолий сабаб бўлган.

Туркманистонлик сиёсатшунос Сердар Айтаков Туркманистон президентининг давлат ташрифининг Ашхобод ва Душанбе муносабатларини нормаллаштиришдаги бир қанча жиҳатларини қайд этди.

“Туркманистон президентининг Тожикистонга ташрифи, биринчи навбатда, давлатлар ўртасидаги муносабатларни, ундан ҳам кўпроқ Шарқ учун асос бўлган ҳукмрон кланлар ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш ва ниҳоят бузилган муносабатлар саҳифасини очишга қаратилган. Иккинчидан, бу ташриф Туркманистон ҳукуматининг янгиланган ташқи сиёсат парадигмасига жуда мос келади”, деб ҳисоблайди туркман сиёсатшуноси.

Бердимуҳаммедовнинг Тожикистонга давлат ташрифи аввалига 10-11 апрель кунлари бўлиб ўтиши керак эди, бироқ бувисининг вафоти сабаб қолдирилган эди.

XS
SM
MD
LG