Ссылки доступа

Тожикистон ва Туркманистон ўртасида 23 та янги ҳамкорлик ҳужжати имзоланди


Эмомали Рахмон и Сердар Бердымухамедов, Душанбе, 10 мая 2023 года
Эмомали Рахмон и Сердар Бердымухамедов, Душанбе, 10 мая 2023 года

Тожикистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Имомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов музокаралардан сўнг Душанбеда стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолаган.

Ушбу мамлакатлар президентлари турли соҳаларда ўн иккита ният меморандуми, саккизта янги келишув ва иккита дастурни имзолаган.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ва миллий банклари ўртасида ҳамкорлик бўйича икки томонлама протоколлар ҳам имзоланган.

Ушбу учрашувларга бағишланган матбуот анжуманидан сўнг Имомали Раҳмон ва Сердар Бердимуҳамедов Хатлон вилоятининг Дўстин туманидаги Маҳтимқулий номидаги янги мактаб қурилишини бошлаш маросимида иштирок этди.

Ушбу мактабда дарслар ўқувчиларга туркман тилида утилиши режалаштирилган ва 1080 ўқувчини қамраб олиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда ўн минглаб туркман миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти Дўсти, Балхий, Қубодиён, Шаҳритус вилоятларида истиқомат қилади ва ишлайди. Махтумқули номидаги ўрта мактаб ҳам Туркманистон ҳукумати томонидан қурилади.

XS
SM
MD
LG