Ссылки доступа

Остона БМТ ишчи гуруҳининг Жанболат Мамай бўйича қарорларини бажаришга чақирилди


Остонада рўйхатдан ўтмаган Қозоғистон Демократик партиясининг яқинда судланган раҳбари Жанболат Мамай тарафдорлари Қозоғистон расмийларини БМТнинг асоссиз ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳи қарорини бажаришга чақирди.

Ўтган ой БМТнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш бўйича экспертлар ишчи гуруҳи рўйхатдан ўтмаган Қозоғистон Демократик партияси етакчиси ўзбошимчалик билан ҳибсга олингани ҳақида қарор чиқаргани хабар қилинган эди.

Ҳайъат экспертлари тегишли чора «уни зудлик билан озод қилиш» ва «халқаро ҳуқуққа мувофиқ компенсация олиш ҳуқуқини бериши керак» деган хулосага келишди.

Қозоғистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фундаментал халқаро шартнома ва битимларнинг иштирокчиси сифатида БМТ ишчи гуруҳи қарорини бажаришга мажбур, деди фаол Инга Иманбай Миллий пресс-клубдаги йиғилишда. Унинг сўзларига кўра, Жанболат Мамайга нисбатан қўзғатилган ишни сиёсий мотивга эга.

Йиғилиш иштирокчилари қарорнинг амалга оширилиши Қозоғистонда фаоллар ва журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳисса қўшади, деган фикрни билдиришди.

10 апрель куни Олмаота шаҳрининг 2-сонли Бўстандиқ туман суди Мамайни январь воқеалари чоғида «оммавий тартибсизликлар уюштирганлик» иши бўйича олти йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бундан ташқари, суд жазо муддати давомида унга ижтимоий-сиёсий фаолият билан шуғулланишни тақиқлади. Мамай ўзига қўйилган айбловларни рад этиб, ҳукм устидан апелляция шикояти бериш ниятида эканлигини маълум қилди. Фаол саккиз ойни тергов ҳибсхонасида ўтказди. У ноябрь ойидан бери уй қамоғида. Апрель ойи охирида халқаро Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Мамайни қўллаб-қувватлаш бўйича янги кампания бошланганини эълон қилди. Лондонда жойлашган ташкилот расмийларни унга нисбатан қўйилган чекловларни «дарҳол ва сўзсиз» олиб ташлашга чақирди.

XS
SM
MD
LG