Ссылки доступа

Ўзбекистон байроғи рангидаги тасмани таққан йигитни ушлаганларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда


Ўзбекистон байроғи рангидаги тасмани таққан йигитни ушлаган ички ишлар ходимларига нисбатан Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Бу ҳақда 11 май куни Бош прокуратура маълум қилди.

Расман билдирилишича, хизмат текшируви ўтказиш бўйича Қамаши тумани прокуратураси томонидан вилоят ИИБга тақдимнома киритилган эди.

Ижтимоий тармоқларда 5 май куни Қамаши туманида ички ишлар ходимлари Ўзбекистон байроғи рангидаги “Битирувчи” деган ёзувли тасма таққан йигит қўлга олингани тўғрисидаги видеолар пайдо бўлган эди. Вилоят ИИБнинг билдиришича, йигит тасмани ечишдан бош тортган ва унинг иши туман судига юборилган эди.

Бу хабар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилди ва фойдаланувчиларнинг кўпчилигида норозилик пайдо қилди. Тармоқ фойдаланувчиларидан айримлари эса Ўзбекистон байроғини елкасига илиб, кўчага чиқишди.

Бунинг ортидан 7 май куни тасмани тақиб юрган йигитга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарор Бош прокуратура аралашувидан сўнг бекор қилинган эди.

XS
SM
MD
LG