«10 май куни коррупцияга қарши кураш хизмати томонидан «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси Қозоғистон Республикаси бошқарувининг собиқ раиси А.И.Мирзахметов қўлга олинди», — дейилади хабарда.
Мирзахметов ўз қариндошини жиноий жавобгарликдан озод қилишга ёрдам бергани учун фирибгарликда ва тадбиркорни ўта йирик миқдорда пора беришга ундаганликда гумон қилинмоқда.
Гумонланувчи Остона шаҳар полиция бошқармасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, 10 май куни кечки пайт Мирзахметов 30 миллион доллар (13,3 миллиард доллар) пора олишда қўлга олингани маълум бўлган эди. Кейинроқ Антикор Мирзахметовга нисбатан жиноий иш қўзғатилганини расман тасдиқлади.
Олигархнинг укаси Қайрат Боранбоев Аблай Мирзахметов иши бўйича пора берувчи сифатида кўрсатилган.