Мамадшоева 6 май куни Нурек шаҳрига кўчирилган, ундан олдин у тергов изоляторида сақланаётган эди.
Ўз навбатида, Тожикистон расмийлари Мамадшоеванинг колонияга ўтказилишини “ҳукм қонуний кучга киргани” билан изоҳлаган.
Ҳуқуқ ҳимоячиси 18-май куни, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти маъмурий маркази Хоруғдаги норозилик намойишидан икки кун ўтиб ҳибсга олинган. Расмийлар фаолни митинг ташкилотчиларидан бири қаторига киритиб, уни ҳукуматни ағдаришга оммавий чақиришда айблаган. Мамадшоева айбловни абсурд деб атади.
24-май куни “Тожикистон” давлат телеканали “Шикасти фитна” (“Фитна барбодлиги”) ҳужжатли фильмини намойиш қилди, унда Мамадшоева ўз иқрорини ўқиб берди. Журналистга нисбатан Жиноят кодексининг саккиз моддаси билан иш қўзғатилган.
Ўтган йилнинг декабрь ойида Мамадшоев 21 йилга озодликдан маҳрум этилгани маълум бўлган эди.
66 ёшли Улфатҳоним Мамадшоева Тожикистонда таниқли мустақил журналист ва фуқаролик фаоли. Сўнгги йилларда у Фарғона ва бошқа оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиб, ижтимоий-сиёсий мавзуларда, шунингдек, Тоғли Бадахшон тарихи, маданияти ва таниқли шахслари ҳақида мақолалар ёзди.
3/8 умумий режимли колония Тожикистондаги аёллар учун ягона жазони ижро этиш муассасасидир. У Душанбедан 70 километр жануби-шарқда жойлашган Нурек шаҳрида жойлашган.