Ссылки доступа

Президент бензин ва дизель захирасини шакллантиришни топширди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёв мутасаддилар олдига бензин ва дизель захирасини шакллантириш вазифаси қўйди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар қилди.

Энергия таъминотига бағишланган йиғилишда таъкидланишича, мамлакатга бензин ва дизель ёқилғисини олиб келишга барча чекловлар олиб ташланган.

Ёқилғи олиб келувчи тадбиркорларга айланма маблағ учун кредитлар ажратилиши белгиланди.

Яратилган шароитлар туфайли мамлакатга шу йилнинг ўзида 5 мингта электромобиллар олиб келингани таъкидланди. Энди улар учун ҳудудларда етарли инфратузилма яратиш лозим.

Бу борада келгуси уч йилда 3,5 мингта қувватлаш қурилмаларини ўрнатиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниб, имтиёзлар берилган. Вилоят ҳокимларига жорий йилнинг ўзида 900 та қувватлаш қурилмалари ўрнатилишини таъминлаш топширилди.

Умуман, тармоқ мутасаддилари олдига энергетика соҳасида иш сифатини таъминлаш, тартиб ва интизомни кучайтириш вазифаси қўйилди.

XS
SM
MD
LG