Ссылки доступа

Тошкент вилоятида археология ёдгорликларга 495 млн сўмлик зарар етказилди


Бош прокуратура ва Маданий мерос агентлиги Тошкент вилоятида тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган назорат тадбирлари ўтказди, дея хабар бермоқда идора матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Оққўрғон тумани «Ҳосилдор» маҳалласида жойлашган «Шохрухия шахристони» археология ёдгорлигининг 16 гектар ер майдони қонунчилик талабларига зид равишда хусусий корхонага узоқ муддатга ижарага бериб юборилгани аниқланди.

Оқибатда ушбу ёдгорлик ҳудудида ўзбошимчалик билан қазилма ишлари олиб борилиб, тарихий объектга жуда кўп миқдорда — 315 миллион сўм зарар етказилган.

Шунингдек, тумандаги қурилиш ҳамда кадастр бўлими мансабдор шахслари «Ҳ.Олимжон» маҳалласида жойлашган «Қийритепа» археология ёдгорлигининг 0,4 гектар ер майдонида ноқонуний равишда сув иншоотининг қурилишига йўл қўйиб бергани маълум бўлди. Оқибатда тарихий объектга 180 миллион сўм зарар етказилган.

«Текшириш натижасига кўра, тегишли мансабдор шахслар ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG