Ссылки доступа

Тожикистонда етти нафар ишчи канализация қудуғида бўғилиб ҳалок бўлди


Пенжикент шаҳар коммунал сув хўжалиги бошқармасининг етти нафар ходими иш вақтида водород сулфидидан заҳарланиб, вафот этгани айтилмоқда.

Ушбу бахтсиз ҳодиса 13 май куни кечқурун Пенжикент шаҳридаги Тожикистоннинг 50 йиллиги кўчасида содир бўлган.

Сўғд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот котиби Диловар Ҳамдамовнинг маълум қилишича, Панжакент шаҳар сув хўжалигининг етти нафар ишчиси ва яна бир фуқаро таъмирлаш ишларини олиб бориш учун канализация қудуғига тушган.

«Иш давомида уларнинг мазаси қочган, кейин ҳушсиз ҳолатда касалхонага ётқизилган. Коммунал ташкилотнинг етти нафар ходими шифохонада вафот этган, яна бир киши реанимацияга ётқизилган. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари қариндошларига топширилди», — деди бошқарма вакили.

Диловар Ҳамдамовнинг сўзларига кўра, ҳодисани текшириш бошланган.

XS
SM
MD
LG