Ссылки доступа

Қозоғистондаги энг йирик уран кони Росатом назоратига ўтди (видео)


Қозоғистондаги энг йирик уран кони ва Степногорск кон-кимё комбинати Россиянинг Росатом назоратига ўтди.

Ушбу келишув ҳақида дунёдаги энг йирик табиий уран ишлаб чиқарувчи Қозоғистоннинг миллий ядро компанияси бўлган “Казатомпром” МАКнинг 2022 йил учун 450 саҳифалик молиявий ҳисоботида келтириб ўтилган.

Крупнейшее урановое месторождение Казахстана перешло под контроль "Росатома"
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:11 0:00

Февраль ойида республика ҳукумати қолган учта уран корхонасидаги йирик улушларни Россия компанияларига ўтказишни маъқуллаган эди. Уларнинг барчаси Росатом таркибига киритилган.

Қозоғистон ҳукумати матбуот хизматининг хабар беришича, “бу битимлар гуруҳ ичидаги ҳисобланади, чунки рўйхатга олинган барча компаниялар Росатом корпорацияси таркибига киради.

Шу муносабат билан битимларни амалга ошириш бенефициарларнинг ўзгаришига, шунингдек масъулияти чекланган жамиятларни бошқариш ва фаолиятига ёндашувларнинг ўзгаришига олиб келмайди.

XS
SM
MD
LG