Ссылки доступа

Қирғизистон президенти “Хитой-Марказий Осиё” саммитида доирасида Хитойга давлат ташрифи билан боради


Қирғизистон президенти Садир Жапаров Хитойга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, ташриф 18-20 май кунлари бўлиб ўтади.

Жапаров давлат ташрифи давомида ХХР раиси Си Жинпин билан икки томонлама музокаралар, ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян, Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши миллий қўмитаси раиси Ван Хуннинг ва бошқа расмий ҳамда ишбилармон доиралар билан учрашувлар ўтказади.

Шунингдек, ташриф давомида Садир Жапаров “Хитой – Марказий Осиё” саммитида иштирок этиши хабар қилинган.

Учрашувда Хитой Халқ Республикаси раиси қандай масалаларни муҳокама қилишига аниқлик киритилмаган. Бироқ аввалроқ Циан шаҳрида Си Жинпин раислигида Марказий Осиё давлатлари президентлари иштирокидаги саммитда “мулоқотларнинг янги режасини ишлаб чиқадиган муҳим сиёсий ҳужжат” имзоланиши хабар қилинган эди.

Шунингдек, май ойи бошида Қирғизистон ва Хитой мамлакатлар ўртасида визасиз режим жорий этиш бўйича музокаралар олиб бораётгани маълум бўлган эди.

Хитой раиси Си Жинпиннинг таклифига биноан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Хуа Чунин маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG