Ссылки доступа

Тожикистон президенти «Хитой - Марказий Осиё» давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади


Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон давлат ташрифи ва «Хитой - Марказий Осиё» давлат раҳбарлари саммитида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасига жўнаб кетди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Ушбу сафарда давлат раҳбарига ташқи ишлар вазири, президентнинг ташқи алоқалар ва иқтисодий масалалар бўйича ёрдамчилари,Иқтисодий ривожланиш ва савдо, транспорт, саноат ҳамда янги технологиялар вазирлари, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси, телевидение ва радио, озиқ-овқат хавфсизлиги қўмиталари раислари, Тожикистон Миллий фанлар академияси президенти ва бошқа расмий шахслар ҳамроҳлик қилади.

Расмий хабарда Имомали Раҳмоннинг ташриф дастури ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

Кейинги йилларда Хитой Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Тожикистоннинг асосий ҳамкорлари ва инвесторларидан бирига айланди. Тожикистон ташқи қарзининг асосий қисми ҳам шу давлатга тўғри келади.

XS
SM
MD
LG