Ссылки доступа

Қирғизистон ИИВ Чуй вилоятида “террорчи йўқ қилингани”ни маълум қилди


17 май куни Ижтимоий тармоқларда Чуй вилоятининг Иссиқ-Ота туманидаги Дмитриевка қишлоғида содир бўлган отишманинг видео тасвирлари тарқалди.

Шундан сўнг ИИВ матбуот хизмати Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси махсус бўлинмалари ходимлари томонидан қуролли террорчини қўлга олиш бўйича тезкор тадбир ўтказилгани ҳақида хабар қилди.

“Террорчи фаол қаршилик кўрсатди. Ўтказилган махсус операция давомида террорчи ИИВ ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг махсус бўлинмалари ходимлари томонидан йўқ қилинди”, — дейилади ИИВ хабарида.

Матбуот хизматининг қўшимча қилишича, воқеа жойида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарлари, шунингдек, ИИВ тезкор-тергов гуруҳи ишламоқда. Операция тафсилотлари батафсил ошкор этилмаган.

Озодлик Радиосига ССВ матбуот хизматининг маълум қилишича, Дмитриевкада содир бўлган отишма натижасида икки нафар ҳуқуқ-тартибот ходими яраланган.

XS
SM
MD
LG