Ссылки доступа

Андижонда ҳиндистонлик фуқаронинг ёнган жасади топилди, прокуратура жиноят иши қўзғатди


Андижондаги адирликда ҳиндистонлик 37 ёшли эркакнинг жасади топилгани ҳолати юзасидан жиноят иши очилган.

Андижон вилояти прокуратураси баёнотига кўра, 9 май куни Ҳиндистондан Ўзбекистонга келган эркак Андижон давлат тиббиёт институтида таҳсил олаётган 21 ёшли толиба қизнинг олдига келиб, унга турмушга чиқишни таклиф қилган.

Институт яқинидаги меҳмонхонада яшаб келган хорижлик эркак, қайд этилишича, қиздан рад жавоби олгани ортидан руҳиятида ўзгариш бўлган, бошқа талабаларга унинг учун эндиликда ҳаётнинг қизиғи қолмагани, ўз жонига қасд қилиши ҳақида айтган.

Прокуратура хабарномасида билдирилишича, ҳиндистонлик йигитнинг “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” номидаги истироҳат боғи ҳудудига кирувчи адирликда номаълум суюқлиқ ёрдамида ўзини ёқиб, воқеа жойида вафот этган”.

Хабарномада тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотидан келиб чиққан ҳолда марҳумнинг бадани ва ички аъзоларида бирор-бир кўринишдаги жароҳат аниқланмагани ҳамда ҳолат юзасидан суд-тиббий, суд-кимёвий ва суд-биологик экспертизалари тайинлангани қўшимча қилинган.

Прокуратура қайдича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми (Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG