Ссылки доступа

Тожикистонда аскарларни шафқатсизларча калтаклаган олти ҳарбий судланмоқда (видео)


Тожикистон Олий суди ҳарбий қисмда шафқатсизларча калтаклангани акс этган видео тарқалгач ҳибсга олинган олти аскар ва бир офицерга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқишни бошлади.

Озодлик радиоси манбаларига кўра, бир ой олдин ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ортидан очилган жиноий ишни Тожикистон Олий суди ҳарбий коллегияси 23 май куни кўриб чиқишни бошлаган.

Ушбу маълумотни Олий суд вакили тасдиқлади ва сайёр суд мажлислари Хўжанд гарнизони ҳарбий суди биносида ўтказилишини айтди. Манбага кўра, ҳарбий коллегия аъзолари бир кун аввал Хўжандга етиб келишган.

Айни пайтда суд ҳарбий хизматчилар Жонибек Қосимзода, Фахриддин Азимов, Аъзам Камолов, Маҳмудназар Нозимов, Ҳожиакбар Сайфуллаев, шунингдек, калтакланган вақтда “Ворух” биринчи комендатурасининг бошлиғи бўлиб ишлаган подполковник Нузҳат Лазуриевларни ишини кўришни бошлаган.

Беш нафар муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар “ҳарбий хизматчилар ўртасида бўйсуниш муносабатлари мавжуд бўлмаган тақдирда улар ўртасидаги муносабатларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларини бузганлик”да айбланмоқда. Бундай жиноят Тожикистон Жиноят кодексининг 373-моддаси 2-банди билан кўрилиб, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Подполковник Нузҳат Лазуриев Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 391-моддаси 3-қисми “б” банди “Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш” билан айбланмоқда. 391-модданинг ушбу бандида назарда тутилган қилмишлар саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аскарларнинг калтаклангани акс этган видео 2022 йил охирида Тожикистон чегара қўшинлари бўлинмаларидан бирида суратга олинган, бироқ ижтимоий тармоқларда баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақириш вақтида эълон қилинган эди.

В Таджикистане начался суд над военнослужащими, жестоко избившими новобранцев
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:46 0:00

XS
SM
MD
LG