Ссылки доступа

Америкалик “рок-н-ролл қироличаси” Тина Тёрнер вафот этди


Машҳур қўшиқчи Тина Тёрнер 83 ёшида Швейцарияда вафот этди. Бу ҳақда унинг вакили Sky News телеканалига маълум қилди. Тёрнер 1960-1980 йиллардаги энг машҳур қўшиқчилардан бири бўлган. Уни “рок-н-ролл қироличаси” деб аташар эди.

Тина Тёрнер АҚШда 1939 йилда туғилган. Унинг ҳақиқий исми Анна Мэй Буллок. Тёрнер саккиз марта “Грэмми” мукофотини олган. Бундан ташқари икки марта Amеrican Music Awards ва бир марта MTV Video Music Awards мукофотларига сазовр бўлган.

Тёрнер қўшиқчиликдан ташқари раққоса ва актриса сифатида ҳам танилган. 1986 йилда Ҳолливуднинг Шараф ҳиёбонида унга бағишланган юлдуз пайдо бўлган.

XS
SM
MD
LG