Ссылки доступа

Санкт-Петербург яқинидаги саноат зонасида юз берган портлашда икки меҳнат муҳожири ҳалок бўлди


23 май куни Россиянинг Ленинград вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш майдончасида юз берган портлашда уч киши ҳалок бўлди.

Россия матбуоти хабарига кўра, портлаш Новосергиевка қишлоғида содир бўлган. У “Дидал-СК” корхонаси ҳудудида пайвандлаш ишлари олиб борилаётганда денгиз понтони (тўртбурчак металл қути) ёрилиши натижасида келиб чиққан.

Портлашда 41 ёшли ўзбекистонлик муҳожирдан ташқари, петербурглик 37 ёшли эркак ва тожикистонлик 50 ёшли ишчи ҳалок бўлган.

Шунингдек, ҳодиса натижасида 51 ва 54 ёшли тожикистонлик ишчилар оғир тан жароҳати олган, енгил жароҳат олган яна бир 47 ёшли эркак тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг уйига жўнатилган. Хабарда уйга юборилган ишчининг миллати кўрсатилмаган.

Тахминларга кўра, портлашга янги бўёқнинг буғланиши сабаб бўлган. Воқеадан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари Россия Жиноят кодексининг 216-моддаси (қурилиш ёки бошқа фаолият жараёнида хавфсизлик қоидаларини бузиш) билан иш қўзғатган.

XS
SM
MD
LG