Ссылки доступа

Қўлга олинган барча тожик муҳожирлари озод этилди – Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси


Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси Москвада полиция томонидан қўлга олинган барча тожик муҳожирлари «ҳужжатлари текширилгандан сўнг қўйиб юборилганини» маълум қилди.

Тожикистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонасининг 25 май куни тарқатилган хабарида Котелникида қанча муҳожир ҳибсга олингани ва тожикистонликларнинг оммавий ҳибсга олинишига нима сабаб бўлгани айтилмаган. Дипломатик миссия ходимлари Россиянинг ушбу шаҳридаги ватандошлар тақдирини кузатиб бораётганликларини иддао қилмоқдалар.

Дипломатик миссия баёнотини мустақил манбалардан тасдиқлашнинг ҳозирча имкони йўқ.

25 май куни Тожикистон ИИВ Рамазон Раҳимзода россиялик ҳамкасби Владимир Колоколцевни Комсомолск-на-Амур шаҳрида тожикистонлик талабаларнинг ҳибсга олиниши ва калтакланиши билан боғлиқ масалаларни холис ўрганишга ҳисса қўшишга чақирди.

24 май куни Россиянинг Тожикистондаги элчиси Семён Григорев Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга Тожикистон фуқароларининг Россияда оммавий ҳибсга олиниши ҳақидаги маълумотлар юзасидан Душанбе хавотири билдирилган. Тожикистон инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман Умед Бобозода россиялик ҳамкасби Татяна Москалковага Комсомолск-на-Амур шаҳрида тожикистонлик талабаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлиш сабабларини аниқлаш илтимоси билан мурожаат қилди.

Комсомолск-на-Амур шаҳридаги Техника университетида таҳсил олаётган тожикистонлик бир гуруҳ талабалар 19 май куни эрта тонгда ОМОН жангарилари Россия ФСБ ходимлари билан бирга ётоқхонага келиб, бинодаги видеокузатув камераларини ўчириб қўйишган. Шундан сўнг улар талабаларни калтаклай бошлаган. Калтаклар натижасида 15 га яқин талаба оғир жароҳат олган, уларнинг баъзилари жарроҳлик амалиётига муҳтож.

XS
SM
MD
LG