Ссылки доступа

Журналист Думан Мухаммадкарим яна ҳибсга олинди


Полиция журналист Думан Муҳаммадкаримни яна ҳибсга олди. Бу ҳақда Озодликка 28 май куни ҳуқуқшунос Галим Нурпеисов маълум қилди.

Адвокатнинг сўзларига кўра, журналист ўзининг Youtube каналида эълон қилган видеоларнинг бирида “намойишларга чақирган”и сабаб, Или тумани ИИБга олиб кетилган. Тез орада журналист суд қилиниши кутилмоқда.

Якшанба куни Озодлик радиосининг полиция маҳкамаси билан боғланишга уринишлари самарасиз кетди.

Youtubeдаги “ND” номли канал муаллифи Думан Муҳаммадкарим “тинч йиғилиш ўтказиш тартибини бузганлик”да айбланиб, икки марта 25 суткага ҳибсга олинган. Журналист сўнгги бор мухолифатнинг 1 майга белгиланган митинги арафасида 25 суткага қамалган. У икки кун аввал озодликка чиққан эди.

Аввалроқ унинг адвокати Галим Нурпеисов Думан Муҳаммадкаримга нисбатан 405-модда (“Тақиқланган ташкилот фаолиятида иштирок этиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берган эди.

“Журналистнинг мақоми ҳозирда ҳимояланиш ҳуқуқига эга гувоҳдир”, деди адвокат. Айни пайтда иш тўхтатилган, чунки Думаннинг ўзи ҳали кўрсатма бермаган.

Қозоғистонда ҳуқуқ фаоллари кўпинча ҳукуматни тинч йиғинлар ўтказиш ва ўз фикрини очиқ айтишни хоҳловчиларни таъқиб қилаётганини танқид қилади. Расмий Остона мамлакатда сиёсий таъқиблар мавжудлигини рад этади.

XS
SM
MD
LG