Ссылки доступа

Полша 30 ёшли Тожикистон фуқаросини Душанбега бериш ҳақидаги фикрини ўзгартирди


Сорбон Абдурахимзода со своими детьми. Фото из семейного архива
Сорбон Абдурахимзода со своими детьми. Фото из семейного архива

Полша Тожикистоннинг 30 ёшли фуқаросини Душанбега экстрадиция қилиш ҳақидаги фикрини ўзгартирди. Сорбон Абдураҳимзода 28 май куни адвокатнинг талаби билан сўнгги дақиқаларда Варшава аэропортидан қайтарилган.

Сорбон Абдураҳимзода тақиқланган мухолифат гуруҳлари билан ҳамкорлик қилганликда гумон қилиниб, кузатув остида бўлган ва Полша — Украина чегарасидаги қочқинлар лагерида яшаган.

Йигитнинг отаси Пулажон Абдураҳимзоданинг айтишича, ўғли Тожикистонга экстрадиция қилинса, “қийноққа солиниши, шафқатсиз муносабатга учраши ва айбига мажбурий иқрор бўлиши” мумкин эди.

Сорбон Абдураҳимзоднинг адвокати Анвар Деркачга кўра, бир ҳафта олдин Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди уни экстрадиция қилмаслик хулосасига келган.

“Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Полша расмийларини Сорбон Абдураҳимзодани Тожикистонга экстрадиция қилмасликка чақирди. Аммо бизга номаълум сабабларга кўра уни якшанба куни эрталаб аэропортга олиб кетишди. Биз зудлик билан Полша расмийлари билан боғланиб, унинг Тожикистонда қийноққа солиниши кутилаётганини айтиб, вазиятни тушунтирдик”, — деди адвокат.

Тожикистон томони бу борада қандай фикрда ва Сорбон Абдураҳимзода айнан нимада айбланаётгани номаълум. Пулажон Абдураҳимзоданинг айтишича, расмийлар ўғлини ижтимоий тармоқлардаги мухолифат гуруҳи видеосига “лайк” босганликда айблаган. Сорбоннинг ўзи унга қўйилган айбловнинг “асоссиз”, деб ҳисоблайди.

Абдураҳимзодалар оиласи Украинада яшаб, Россия босқинидан кейин Полшага кўчиб ўтган. “Ўғлим рухсат олиб, Германиядаги фарзандларининг олдига кетмоқчи. Энди уни экстрадиция қилиш бутунлай тўхтатилди. Икки кун ичида Полша суди ўз қарорини чиқаради”, — деди Пулажон Абдураҳимзода.

2015 йилдан бошлаб, ТИУП Тожикистон ҳукумати томонидан террорчи ташкилот деб эълон қилиниб, унинг мамлакатда фаолияти тақиқланганидан сўнг, ҳукуматга мухолиф бўлган ушбу ва бошқа сиёсий гуруҳ ва ҳаракатларнинг кўплаб аъзолари ва тарафдорлари Европага, жумладан, Полша ва бошқа мамлакатларга қочиб кетишди.

XS
SM
MD
LG