Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия ташқи ишлар вазирининг мамлакатга икки кунлик ташрифини тасдиқлади, бироқ тафсилотларни ошкор қилмади.
“Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, Москва ва Душанбе ўртасидаги иттифоқни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган...», — дейилади Россия ТИВ сайтида.
Қайд этилишича, томонлар Москва ва Душанбени асосий халқаро платформалар, жумладан, КХШТ, МДҲ, ШҲТ, шунингдек, БМТ, ЙХҲТ ва ОФК да мувофиқлаштиришга эътибор қаратадилар.
“Сергей Лавровнинг ташрифи доирасида унинг Россия-Тожикистон (славян) университетида Тожикистон ёш дипломатлари, талабалари, журналистлари, эксперт ва илмий доиралари вакиллари билан учрашуви, китоб тақдимотида иштирок этиши режалаштирилган.
Сергей Лавровнинг Тожикистонга ташрифи Россияда сўнгги икки ҳафта давомида полиция томонидан Тожикистон фуқаролари ҳибсга олинган бир вақтда бўлиб ўтади.